Янги китобнинг тақдимоти ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси «Бердақ» жамоатчилик жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва жамоатчиликнинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2024 йил 1 апрел – 2 май кунларигача ўтказилган “Ёшларнинг муоммаларин ечишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларни тарғиб қилишга қаратилган ғояларини қўллаб-қувватлаш» номли давлат гранти 1 танловига «Қорақалпоқ этник қишлоғи» номли лойиҳаси билан қатнашиб ғолиб бўлди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва жамоатчиликнинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилган Қорақалпоғистон «Бердақ» жамоатчилик жамғармаси томонидан амалга оширилган «Қорақалпоқ халқининг касб турлари. Оқ ўтов» номли китобнинг тақдимоти ўтказилди. Ушбу китоб «Қорақалпоқ этник қишлоғи» номли грант лойиҳаси асосида лойиҳа раҳбари, Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган маданият ходими Ш.Пайзуллаева ва журналист Р.Арзиевларнинг муалиффлигида нашр этилди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси, Ҳунармандлар бошқармаси, Туризм бошқармаси, МФЙ, олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Тақдимотда Қорақалпоғистон «Бердақ» жамоатчилик жамғармаси директори, лойиҳа раҳбари Ш.Пайзуллаева йиғилганларга китоб ҳақида ва лойиҳа бўйича батафсил маълумотлар берди.
«Қорақалпоқ ўтови ўзининг тузилиши, кўриниши ва безатилши билан халқимизнинг узоқ асрлик мероси бўлиб топилади. Ўтовнинг безатилишида йигирмадан ортиқ буйумлар ишлатилган. Ақбасқур, қизил басқур, қурлар, ички ва ташқари жанбаўлар, эшик қош, белқурлар-буларнинг барчасида ҳунармандчиликнинг нойоб турлари, аёл-қизларнинг мехнатининг намунаси» – дейди, лойиҳа раҳбари, Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган маданият ходими Ш.Пайзуллаева. Тадбир якунида ўқувчилар китоб бўича ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
(муаллифнинг тушурган расмлари)