Рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

245

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда «Alpac Capital» компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Луис Сантос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистондаги рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, солиқ имтиёзлари, хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, ҳамкорликда IТ таълимни ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, рақамли технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, телекоммуникация соҳасида компания тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ушбу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва келгусидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди.

Н.Раҳмонова, ЎзА