Ёш шахматчиларимиз “Intellekt Akademiyasi Kubogi” совриндори
214

Россия Федерациясининг Новокузнецк шаҳрида “Intellekt Akademiyasi Kubogi” халқаро фестивали доирасида ўтказилган жамоавий тезкор шахмат турнирида мамлакатимиз ёшлари муваффақиятга эришди.
16 давлатнинг 40 га яқин жамоалари иштирокида ўтган “Мактабларда шахмат” дастури доирасидаги баҳсларда ўзбекистонлик шахматчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.

Муросасиз баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Саидов Сардор иккинчи тахтада 2-ўринни, Нурмуҳаммад Нематиллахонов учинчи тахтада 3-ўринни, Дилноза Икромова бешинчи тахтада 1-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев, ЎзА