Футболчи қизларимиз бугун халқаро турнирдаги юришини бошлайди
194

Жорий йилнинг 27 февраль кунига қадар ўтадиган мазкур турнирда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасидан ташқари Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Иордания, Таиланд каби терма жамоалар ҳам иштирок этмоқда.
Қуйида терма жамоамизнинг ўйинлари тақвими билан танишинг:
20 февраль (11:00).
Ўзбекистон — Корея Республикаси;
23 февраль (11:00).
Ўзбекистон — Иордания;
26 февраль (15:00).
Ўзбекистон — Таиланд.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА