Енгил атлетикачи ёшлар Нукусда беллашди (+видео)

168

Нукус шаҳрида енгил атлетика бўйича 14-16 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 450 нафардан зиёд спортчи қатнашди.

Иштирокчилар 60, 100, 200, 400, 800, 1000, 1500, 3000 метр масофага югуриш, эстафета, узунликка ва баландликка сакраш ҳамда ядро улоқтириш шартлари бўйича ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, U-14 тоифасида Навоий вилояти жамоаси биринчи, Қашқадарё вилояти жамоаси иккинчи, сирдарёлик ёшлар учинчи ўринни эгаллади. U-16 тоифасида ғолиблик Қашқадарё вилояти жамоасига насиб этди. Наманган ва Самарқанд вилояти жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни забт этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат ва видео), ЎзА