Чим устида хоккей бўйича Қатар билан ҳамкорлик
209

Қатарнинг Доҳа шаҳрида Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси ва Қатар хоккей федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси ўринбосари Р.Ахматулин ва Қатар хоккей федерацияси бош котиби Абдулла Аман Ал-Хатер иштирокида ўтган учрашувда чим устида хоккей спорт турини янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Меморандум нафақат икки мамлакат, балки Осиё қитъасида чим устида хоккей спорт турини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлашга қаратилгани билан аҳамиятли.
Т.Рўзиев, ЎзА