Истеъдод ва изланиш – буюк келажак сари

Тўрткўл туманида таваллуд топган Ўғилой Аминова ёш ижодкор сифатида юксак натижаларга эришиб келмоқда. У Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввара Юсупова бошчилигидаги «Онажоним шеърият» клубининг фаол аъзоси. Ўғилой, 9-синф ўқувчиси бўлишига қарамай, турли ижодий танловларда юқори натижаларга эришиб келмоқда, жумладан, «Китоб бизнинг дўстимиз», «Ижодкор болалар», «Китобхон болалар» каби республика ва ҳудудий босқичлардаги ғалабалари бунга яққол мисол бўла олади.
Ўғилой Аминова нафақат шеърият ва адабиётга қизиқади, балки турк ва озарбайжон тилларида ҳам бемалол мулоқот қила олади. У шу кунгача тўртта муаллифлик китобини нашр қилдирган ва Европа, Германия, Россия, Япония ҳамда Арабистондаги нашриётлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Ёш истеъдод эгаси ижодий изланишларини давом эттириб, келажакда Зулфияхоним мукофотини қўлга киритишни асосий мақсад қилиб қўйган.

Ўғилойнинг меҳнати ва изланишлари унинг ёрқин келажагини таъминлашига ишонамиз ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Юлдуз Ниёзова, Бердақ номидаги ҚДУ қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетининг 2-курс талабаси
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги