Трамп Ҳиндистон учун фойдали шартнома таклиф қилди

201

Бош вазир Нарендра Моди Трампнинг “Американи янада буюк қилиш” шиори Ҳиндистонга ҳам тегишли эканини таъкидлади, деб ёзди “Arab news” нашри.

Бу икки буюк давлат раҳбари ўзаро музокара чоғида савдо алоқаларини кучайтириш борасида фикр алмашди. Айни пайт Ҳиндистонга энг замонавий самолётларни сотиб олиш таклифи берилди.

Трамп ҳокимият тепасига қайтгандан кейин Оқ уйга ташриф буюрган тўртинчи етакчи сифатида Моди ҳамкасбини дўст, деб атади.

Ғайри табиий туюлса-да, Трамп камтарлик қилиб, Модини “ўзидан ҳам кескинроқ музокарачи” дея мақтади.

– Шу йилдан бошлаб Ҳинд диёрига ҳарбий аслаҳа сотуви миқдорини миллиардлаб доллар оширамиз, – деди Трамп. – Шунингдек, Ҳиндистонга Ғ-35 яширин қирувчи самолётлари бериш йўлини ҳам излаяпмиз.

Меҳрибону Қобилжонова, ЎзА