Илмли аёл – жамият кўзгуси

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Aнжуманда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминдлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, илм-фан соҳасида опа-сингилларимиз сафини кенгайтириш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, бу борада олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга уйғун экани аҳамиятли.

Aйни пайтда Ўзбекистон илмий соҳада илғор позицияларни эгаллаб келаётгани ва мамлакатимиз илм-фан соҳасидаги аёллар улуши 48 фоизни ташкил этаётгани анжуманда алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хотин-қизларга доир давлат сиёсати, айниқса уларни қўллаб-қувватлаш, илмий фаолиятга, тадбиркорликка жалб этиш борасидаги имтиёзлар, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қўлланиладиган тажрибалар кенг муҳокама қилинди.
Н.Усмонова,
ЎзА