Ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

Ўзбекистонда фуқаролардан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди.
Бу, куни кеча қабул қилинган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган.
Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этиш, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан, ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади. Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди. Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ш.Маматуропова, ЎзА