Театр янги бинода иш бошлади

Нукусда мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Сапар Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг қайта таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди. 
Театрнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди. Мазкур санъат даргоҳи бундан 40 йил аввал иш бошлаган. Театр жамоаси ижодий чиқишлари билан қатор ютуқларга эришган.
1990 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган I ҳудудий Ўрта Осиё ва Қозоғистон ёш томошабинлар театрлари, 1998 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган I халқаро “ҲУМО”, 2007 йилда 1-7 апрель кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Фольклор ва миллий театрлар халқаро фестивалларида, шу йилда Миср давлатида ўтказилган театр фестивалларида ва бошқа тадбирларда муваффақиятли иштирок этган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов театрга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Damas” автомашинаси калитини топширди.

 

Е.Қаноатов, М. Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА