
Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев Жакарта шаҳрида Индонезия Дин ишлари вазири Н.Умар билан учрашди. Музокараларда Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов ҳам иштирок этди.
Мулоқот чоғида Индонезия Дин ишлари вазири Н.Умар Ўзбекистоннинг зиёрат ва туризмнинг бошқа турлари бўйича индонезиялик сайёҳлар учун жозибадор мамлакатга айланиши учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.



Учрашув якунида зиёрат туризми маршрутлари ва “Умра+” дастурини тайёрлаш учун индонезиялик мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, ислом фанлари университетларида таҳсил олаётган талабалар учун таълим туризми дастурларини кенгайтиришга келишилди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА