Футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига ўтиш учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу босқичнинг иккинчи кунида “Бавария” клуби “Селтик” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиннинг 45-дақиқасида Олисе ҳисобни очган бўлса, Кейн 49-дақиқада “Бавария”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мезбонлар вакили Маэда 79-дақиқада орадаги фарқни қисқартирди.

“Фейеноорд” ва “Милан” учрашувида мезбонлар вакили Пайшао томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал этган бўлса, “Монако” кутилмаганда ўз майдонида “Бенфика” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдаги ягона голга Павлидис муаллифлик қилди.

“Брюгге” – “Аталанта” баҳси 2:1 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Ютгла “Брюгге”ни олдинга олиб чиққан бўлса, Пашалич 41-дақиқада тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда (90+4) меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан Нильссон унумли фойдаланди. Шу тариқа, “Брюгге“ жавоб ўйини олдидан кичик устунликка эга бўлиб олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувларнинг жавоб ўйинлари 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА