
Улуғ давлат арбоби, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур Қуръони Kаримга ва исломий илмларга улкан эҳтиром билан ёндашган.
Унинг икки фармонида 50 дан ортиқ ояти карималар келтирилган бўлиб, бу буюк шахснинг чуқур билимли олим ва маърифатли инсон бўлганини кўрсатади.
Форс тилидаги бу фармонлар таржима қилиниб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Бобур номидаги халқаро жамоат фонди кўмагида чоп этилган 6 жилдлик куллиётдан ўрин олган.
Бобур Мирзо араб алифбосини соддалаштирган ва уни “Хатти Бобурий” деб номлаган. Ушбу алифбода Қуръони Kаримни кўчиртириб, уни Маккаи мукаррамага юборган. Хатти Бобурийда ёзилган Қуръони Kаримнинг қадимий қўлёзмаси ҳозирги кунда Эрондаги Машҳад музейида сақланмоқда.
Бобур Мирзо илмий фаолиятини ўрганишда янги имкониятларни очадиган бу нодир нусха Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон бўлими экспозициясидан ўрин олиши кўзда тутилган.
Н.Раҳмонова, ЎзА