АҚШ Президенти Дональд Трамп сайлангандан буён биринчи марта россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Саудия Арабистонида учрашиб, Украина масаласини муҳокама қилади, деб ёзди “Politico” нашри.

Бу ҳақда икки етакчининг телефон орқали қарийб 90 дақиқа чўзилган суҳбатидан сўнг маълум қилинди.

– Охир-оқибат учрашамиз, – деди Америка раҳбари. – Мулоқот санаси белгиланмади, фақат тез орада бўлиб ўтиши аниқ.

Жуда муҳим ушбу музокарада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳам иштирок этиши кутиляпти.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков айни мавзуда шундай деган:

– Раҳбаримиз АҚШ Президентини Москвага таклиф этди. Россия америкалик амалдорларни томонлар учун аҳамиятли масалалар, жумладан Украина билан келишув мавзуси бўйича қабул қилишга тайёрлигини билдирди.