Талабалар қулайликлардан мамнун

206

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг янги қуриб, фойдаланишга топширилган 400 ўринли талабалар турар-жойида замонавий шароит ва барча қулайликлар яратилган.

“Ellikqala Maxsus Qurilish” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан бунёд этилган мажмуа зарур жиҳозлар, электр печлари, музлаткич, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печ ва сув иситиш ускуналари билан таъминланган.  Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни талабалар орасида оммалаштириш мақсадида бино замонавий ахборот технологиялари, компьютер, чет тилларини ўрганиш хоналари, тикиш-бичиш, ҳунармандлик устахоналари, ахборот ресурс маркази, шахмат-шашка, санъатга қизиқувчи ёшлар учун тўгараклар ташкил этилган.

– Мен талабаликка қабул қилинишимдан аввал тикувчилик билан шуғулланар эдим, – дейди университет талабаси Айнура Жалгасбаева. – Янги барпо этилган ётоқхонамизда тикувчилик устахонаси борлигидан жуда қувондим. Энди ўқишдан бўш пайтларим тикиш ишлари билан ҳам шуғулланишим мумкин.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА