МИБ: ҳужжатларнинг ижроси таъминланмоқда

183

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими томонидан банклар фойдасига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлар ижроси юзасидан амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, ўтган 2024 йил давомида жами 61 миллиард 296,1 миллион сўмлик 1 минг 206 та ижро ҳужжати тамомланиб, шундан 43 миллиард 794,8 миллион сўмлик 517 та ижро ҳужжатининг ижроси амалда бажарилишига эришилди.

Шунингдек, бўлим томонидан банклар фойдасига кредит қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни қарздорнинг гаров мулкига қаратиш ҳақидаги ижро ишларининг бажарилишига эришилмоқда.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2024 йил 2 декабрдаги ижро ҳужжати асосида жавобгар А.Алламбаевдан ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” акциядорлик-тижорат банки фойдасига 185,6 миллион сўм ундириш белгиланган. Жавобгар томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганидан сўнг, унга тегишли бўлган кредитга олинган “Malibu” русумли автомашина тегишли тартибда хатланиб, жорий йил электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунда бўлим томонидан банк ундируви бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири