Ўзбекистонда E-logistika рақамли платформаси ишга туширилди

288

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатнинг транспорт-логистика тизимини рақамлаштириш доирасида юк ташувлари шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга мўлжалланган ягона E-logistika рақамли платформаси яратилди.

Ушбу платформа орқали юк ташувлари ва логистика хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди.

E-logistika’ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони доирасида кўзда тутилган бўлиб, харажатларни камайтириш, ташув жараёнларини тезлаштириш ва логистика хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган.

Платформа аллақачон бозор иштирокчилари – юк жўнатувчилар, ташувчилар ва қабул қилувчилар учун фойдаланишга тайёр.

Ш.Маматуропова,

ЎзА