Дубайда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

371

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумати саммити (World Government Summit) халқаро анжумани давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ривожланиш истиқболлари, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда сунъий интеллектнинг ўрни, давлат бошқарувидаги муаммоларга инновацион ечимлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов анжуман доирасида ташкил этилган“Is the World Ready for the Next Wave of Digital Disruption?”сессиясида нутқ сўзлади.

Ушбу сессияда ҳукумат ва технология соҳасидаги ҳамкорликларнинг ривожланиши таҳлил қилинди. Муҳокамада сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва булутли технологиялар ёрдамида давлат хизматларини ривожлантириш бўйича муваффақиятли тажрибалар кўриб чиқилди. Ушбу технологияларнинг самарадорлик, шаффофлик ва фуқаролар билан ўзаро алоқани яхшилашдаги роли муҳокама қилинди.

Мазкур муҳокамада технологиялар ва давлат бошқаруви ўзаро интеграция қилиниши орқали ақлли ва самарали давлат хизматлари шаклланиши ва рақамли ҳукумат келажаги қандай бўлиши ҳақидаги масалалар таҳлил қилинди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА