Ёш китобхонлар маскани

259

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида ёш китобхонлар учун барча шароитлар яратилган.

Масканнинг китоб фонди 77 минг 245 нусхадан иборат. Электрон ресурслар сони 12 минг 583 тани ташкил этади. Кутубхонадан фойдаланувчиларнинг умумий сони 10 минг 700 дан зиёд. Барча компьютерлар локал тармоққа уланган, Wi-Fi интернет зонаси мавжуд.

Ёш китобхонлар иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар, ёзувчи-шоирлар билан учрашув кечалари, китобхонлик танловлари, янги адабиётлар тақдимоти, интерактив викторина ўйинлари ўтказиб бориш яхши анъанага айланган.

Кутубхонада шунингдек, “Жажжи болажонлар”, “Ижодкор болалар” ҳамда инглиз тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА