«Ҳарбин-2025» қишки Осиё ўйинларининг 3-кунги баҳсларидан фоторепортаж

456

Миллий ахборот агентлиги – ЎзА фотомухбири Алимурод МАМАДАМИНОВ қишки Осиё ўйинларидан хабар қилади.

Бугун «Ҳарбин-2025» қишки Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида спортчиларимиз 4 та спорт турида 13 нафар спортчи билан иштирок этди.

Шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниэл Ейбог қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. 1000 метрлик масофада кечган баҳсда юртдошимиз 1:27:705 дақиқа билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлди. Бироқ бу ярим финал йўлланмаси учун камлик қилди.

Конкида 5000 метр масофага югуриш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Данила Семериков иштирок этди.

Юртдошимиз 6:39:71 дақиқа қайд этиб, мусобақани олтинчи поғонада якунлади.

Қишки Осиё ўйинлари доирасида тоғ чанғиси беллашувлари ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган слалом дастурида Арман Ғаюпов 6-, Никита Горковский 14-натижани қайд этди. Медет Назаров эса баҳс давомида белгиланган йўналишдан чиқиб, иштирокини тугата олмади.

«Ҳарбин – 2025» қишки Осиё ўйинлари 14 февралга қадар давом этади.

Муҳаммад  АМИН (сурат), ЎзА фотомухбири