Пара таэквондочиларимиз Туркияда ғолиб бўлди
255

Туркиянинг Анталия шаҳрида пара таэквондо бўйича “Turkish open” халқаро турнири бўлиб ўтди. G2 таснифига кирувчи ва Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари тақдим этувчи мусобақада 27 та мамлакатдан 180 нафар пара таэквондочи иштирок этди.
Эътиборлиси, ушбу мусобақада 12 нафар терма жамоамиз аъзоси қатнашди. Якунда уларнинг 9 нафари 1 та олтин, 4 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу нуфузли турнирда Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг.) олтин медалига эга чиққан бўлса, Камола Жўраева (-57 кг.), Қудратжон Ҳайдаров (-63 кг.), Жавоҳир Алиқулов (-80 кг.) ва АсадбекТоштемиров (+80 кг.) кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Карима Мелиқўзиева (-57 кг.), Розия Эргашева (65 кг.), Муҳаммадсодиқ Усмонов (-63 кг.) ва Қудратулла Суннатов (-70 кг.) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА