
Яқинда қуролланган шахс Швециянинг Уребро шаҳрида камида 10 кишини отиб ўлдирди ва бир неча кишини яралади.

– Бу жиноят мамлакат бош вазири томонидан “Швеция тарихидаги энг ёмон оммавий отишма” дея таърифланди”, -деб ёзмоқда “СNN” нашри.
Отишма Рисбергска ҳудудидаги мактаблардан бириди содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўқувчиларнинг парта остига беркинаётгани ва огоҳлик сигналлари чалинаётгани акс этган.

Ҳолатни бартараф этишга 130 га яқин полициячи сафарбар қилинган.
Мусулмон Зиё, ЎзА