Мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Қатар стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Томонларшунингдек, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.