Куни кеча Олий Мажлис Сенатида парламент юқори палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида ўтган мазкур мажлисда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар раислари, доимий комиссия аъзолари, ҳудудлардаги фаол ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда ёшлар томонидан бир қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Шунигдек, Ёшлар парламентининг комиссиялари раислари ва уларнинг аъзолари сайланди.

Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Дониёр ЯКУБОВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ, ЎзА