«Универсиада – 2025″да кучли бадминтон жамоалари аниқланди
273
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Универсиада – 2025» спорт мусобақаларининг бадминтон бўйича республика финал босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Икки кун давомида кечган шиддатли беллашувларда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 120 нафарга яқин талаба-спортчилар яккалик, жуфтлик ҳамда аралаш дастурларда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ўтказилган мусобақалар сарҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги поғоналардан Қорақалпоғистон Республикаси ва пойтахт бадминтончилари жой эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА