Daily Mail: Трамп Украинадаги зиддиятни 20 апрелгача тугатмоқчи

233

АҚШ президенти Дональд Трамп Пасха байрами муносабати билан Россия ва Украина ўртасида тинчлик битимини таъминлашга интилмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail”нашри ёзиб чиқди.

Қайд этилишича, сулҳ режаси қуйидаги бандларни ўз ичига олади:

20 апрелгача сулҳ;

Украинанинг НАТОга киришини тақиқлаш;

Украина қўшинларининг Курск вилоятидан олиб чиқилиши;

Украинани тиклаш учун 486 миллиард доллар миқдорида халқаро ёрдам.

Аввалига Зеленский ва Путин ўртасида телефон қўнғироқлари, сўнгра февраль охири ёки март ойининг бошларида икки давлат етакчилари ўртасида учрашув ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, 9 майга қадар ўт очишни тўхтатиш бўйича расмий баёнот берилиши кўзда тутилган ва Украинадан ҳарбий ҳолатни узайтирмаслик сўралади.

Қолаверса, Трамп Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади ва унинг 2030 йилгача ЕИга қўшилиши ҳақида ўйлаб кўради, шу билан бирга, Россияга қўллаланилаётган  энергия санкциялари бекор қилинади, тарифлардан олинган маблағлар Украинани қайта тиклаш учун йўналтирилади.

С.Раҳимов, ЎзА