Текширув ҳаракатлари бошланди

Жорий йил 5 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С. томонидан содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири