ЎзА мухбирлари тақдирланди

168

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) қайта ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, жамиятимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишларни тезкор ёритиб боришда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ўрнига алоҳида тўхталди.

Таъкидланганидек, жамиятимизнинг тобора демократлашиб бориши ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг чуқурлашуви сиёсий партиялар олдига янги-янги вазифалар қўймоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан мамлакатимиз мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, мамлакатда ижтимоий барқарорлик, фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳар бир оила ҳамда бутун халқнинг фаровонлигига эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Партиянинг  Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, янги туғилган болаларни тарбиялашда ота-оналарни қўллаб-қувватлаш ва уларни болаларга узоқ муддатли сармоя киритишга янада фаол жалб қилиш мақсадида барча янги туғилган болалар учун “болалар депозитлари”ни очиш лойиҳаси каби қатор ташаббусларни илгари сурмоқда.  Партия томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни оммага етказишда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хизмати алоҳида эканлиги қайд этилди.

Сана муносабати билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси Довуд Абибуллаев ҳамда фотомухбири Мақсад Ҳабибуллаевга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ЎзА