FIDE делегацияси Ўзбекистонда
173

Шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев бошчилигидаги делегация пойтахтимизда ўтаётган “Ал-Беруний“ II халқаро турниридаги баҳсларни кузатиш асносида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Комил Синдоров билан учрашди. Мулоқот давомида юртимизда шахматни оммалаштириш борасида қилинаётган ишларга юқори баҳо берди.
FIDE делегацияси спорт вазири Адҳам Икромов билан учрашувда бугунги кунда Ўзбекистон дунёда шахмат ривожланган мамлакатлардан бирига айланаётганини эътироф этди. Ўзбекистон шахматчиларининг нуфузли халқаро мусобақаларда эришаётган натижалари эътиборли эканини таъкидлади.

Мулоқот давомида 2026 йили Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш масалаларига оид қатор масалалар муҳокама марказида бўлди.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Т.Рўзиев, ЎзА