“Ҳумо арена“ мажмуасида “Мишкопад” хайрия тадбири ўтказилди (+видео)

207

Яқинда Тошкентнинг “Ҳумо” клуби хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионати биринчи босқич сўнгги учрашувида Остона шаҳрининг “Номад” клубига қарши майдонга тушди.

Турнирда “Humo” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларини қувонтирди.

Учрашув якунида анъанавий “Мишкопад” хайрия тадбири ташкил этилди. Унда мухлислар бирдамлик ва саховат руҳида қатнашиб, 1 312 та юмшоқ ўйинчоқни арена майдонига жамлади. Ушбу хайрли ташаббус орқали улар мураккаб хасталикларга чалинган болаларга ғамхўрлик ва меҳр-муҳаббатини йўллади.

Тўпланган ўйинчоқлар кам учрайдиган ирсий касалликлар билан оғриган болаларга ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига топширилади. Тадбир “SMA UMID” ва “ISHONCH” хайрия жамғармалари кўмагида ташкил этилди.

Н.Зиёдуллаева, А.Аҳмедов (видеомонтаж), ЎзА