Австралияда акула ёш қизга ҳужум қилди
Австралия шарқий соҳилида, сайёҳлик ривожланган ҳудудда чўмилаётган қиз акула ҳужуми қурбонига айланди, деб ёзган CNN.
Фавқулодда ёрдам гуруҳи Брисбен шаҳридан 80 километр шимолда жойлашган Бриби оролидаги Вурим қум соҳилига 17:00 атрофида чақирилган.
– Сузаётган аёлни акула тишлаган ва ҳаётига хавф туғдирадиган даражада жароҳатлаган, – дейди Квинсленд штати полицияси ходими. – Натижада жабрланувчи вафот этган.
Австралия оммавий ахборот воситалари марҳума 17 ёшда эканини таъкидлаган.