Парламентлараро иттифоқ котибияти вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

126

Аввал хабар берганимиздек, 2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари 190 мамлакатни бирлаштирган Парламентлараро иттифоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеясига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Сенатда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий масалалар юзасидан Иттифоқ котибияти вакиллари билан навбатдаги онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита тузилгани, Сенат Раиси бошчилигида унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтгани ҳамда махсус штаб фаолият бошлагани қайд этилди.

Мулоқот давомида хорижий делегацияларни қабул қилиш, жумладан, виза масалаларини ҳал этиш, республикамиз туризм салоҳиятини намойиш этиш ҳамда Ассамблея доирасида ўтказиладиган қатор тадбирларни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Парламентлараро иттифоқ котибияти вакилларининг мамлакатимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА