Январда истеъмол товарлари нархи ошди
144

Статистика агентлигининг маълум қилишича, январь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.
Январда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил январь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 9,9 фоизни ташкил этган.
2025 йилнинг январь ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 фоиз, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1,1 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА