Ўзбекистон – Иордания иқтисодий ҳамкорлиги йўлга қўйилади
211

Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Аммон янгиликлари” нашри ушбу мамлакат инвестициялар вазири, муҳандис Мутанна Ғарайба Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганини ёритди.

Мақолада ўзаро дўстона муносабатни чуқурлаштириш, сармоя, иқтисодиёт, савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан тўқимачилик маҳсулотлари, ўғит ишлаб чиқариш, кимё ва фармацевтика саноати, шунингдек давлат ва хусусий сектор ўртасидаги умумий манфаатли шериклик ўрнатиш масалалари муҳокама қилингани таъкидланган.
Учрашув давомида ҳукуматлараро комиссия тузиш, қўшма бизнес-форумлар ўтказиш, сармоявий лойиҳалар ишлаб чиқиш каби долзарб мавзулар ҳам кўтарилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА