Савдо уруши бошланяпти(ми?)

185

АҚШ Хитой маҳсулотларига солган 10 фоизлик божга қарши Пекин ҳам кескин чора кўришини эълон қилди.

Савдо вазирлиги баёнотида ХХР ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига шикоят йўллаб, “ўз ҳуқуқи ва манфаатини қатъий ҳимоя қилиш мақсадида” жавоб беришга тайёрланаётгани билдирилган, деб ёзди “Politico” нашри.

Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп Хитой товарларига 10 фоиз, шунингдек Канада ва Мексикадан кириб келадиган маҳсулотларга 25 фоиз бож жорий этиб, Европа Иттифоқига нисбатан ҳам худди шундай амалиёт қўлланиши билан таҳдид қилган.

Трaмп бу  қарорини мамлакатда ўлим ҳолати ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келаётган тартибсиз иммиграция ва трансчегаравий оқим билан боғлади.

ХХР баёноти Мексика ва Канадага қараганда ноаниқроқ бўлиб турибди. Канада Бош вазири Жастин Трюдо сешанба кунидан бошлаб Оттава тахминан 21 миллиард долларлик товарга 25 фоизлик солиқ жорий этилишини айтди.

Мусулмон Зиё, ЎзА