Докторант танлов ғолиби бўлди

211

2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига таянч докторантурада таҳсил олаётганлар ўртасида ўтказилган танловда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) мутахассислигининг 3-курс таянч докторанти Айболған Борашева ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича ғолиб бўлди.

Жами 5 та йўналиш бўйича ўтказилган танловга 72 нафар номзод ҳужжат топширган бўлса, махсус комиссия томонидан улар орасидан 10 нафари ғолиб деб топилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, таянч докторанти Айболған Борашева айни пайтда “Elevating Willingness to Communicate via Flipped Classroom of ESP learners” (“Махсус мақсадлар учун инглиз тилини ўрганувчи талабалар ўртасида Flipped Classroom орқали суҳбатга тайёргарлигини ошириш”) мавзусида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бормоқда. Илмий мавзуси бўйича бугунги кунгача нуфузли хорижий илмий журналларда 3 та, Олий аттестация комиссияси таркибидаги илмий журналларда 8 та мақола, халқаро ва республика анжуманларида 19 та тезис чоп этган ҳамда 1 та дарслик нашр этилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири