Полвонлар Нукусда беллашди

192

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида кураш бўйича катталар ва хотин-қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан жами 150 нафарга яқин полвон ўз вазн тоифасида беллашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бӯлими томонидан ташкил этилган баҳслар қизғин ва муросасиз кечди.

Эркаклар ўртасида Бавуржон Сарсенбоев, Оғабек Гулмирзаев, Нурбек Йўлдошев, Тўлқин Очилов, Жўрабек Абдуллаев, Султонбек Маткаримов, Муқасан Турғунбоев, Баҳром Саидов тегишли вазн тоифасида ғолиб бўлди.

Хотин-қизлар баҳсида Айнура Жумагелдиева, Меҳрибон Қидирбоева, Гулноз Турдибоева, Гулзира Хўжамуратова, Азиза Омирбоева, Ойзода Абилқосимова, Сабрина Узоқбоева, Лариса Торежанова ўз вазни тоифасида биринчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА