Ҳумоюн Султоновдан кутилган ғалаба
264

Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳси бошланди.
Дастлабки учрашув Ҳумоюн Султонов – Мирза Башич ўртасида бўлиб ўтди. Унда 6:4, 3:6, 7:6 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳсида умумий ҳисоб 1:0 кўринишини олди
Бироздан сўнг Сергей Фомин – Дамир Жумҳур ўртасидаги ўйин бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Алимурод Мамадаминов (сурат)
ЎзА