Стол теннисчиларимиз Қатарда совриндор бўлди

170

Қатарнинг Доҳа шаҳрида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender Doha” мусобақаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу нуфузли турнирда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Жумладан, U11 ёш тоифасидаги баҳсларда Ҳусен Искандаров биринчи ўринга кўтарилган бўлса, Амир Шириев ва Лочинбек Абдухалилов бронза медали билан тақдирланди. Шунингдек, U13 ёш тоифасидаги баҳсларда Ҳусен Искандаров мусобақадаги иккинчи медалига эга чиқди. Ушбу йўналишда стол теннисчимиз бронза медали соҳибига айланди.

U15 ёшдаги стол теннисчилар орасида Аделина Ҳасанова, Аружан Камолова учинчи поғонадан ўрин олди. Аралаш жуфтлик баҳсларида эса Раҳматилло Абдурашидов ва Аружан Камолова тандеми бронза медалига сазовор бўлди. U19 ёш тоифасидаги аралаш жуфтликлар орасида Диёрбек Дилшодов ва Аделина Ҳасанова дуэти шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА