Дзюдочиларга “Антидопинг таълимоти” бўйича семинар ўтказилди
136

Мамлакатимизда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан спортчиларни допингдан ҳимоялаш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилган.
2025 йил учун ишлаб чиқилган “Антидопинг таълимоти” ўқув режасига асосан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун семинар ташкил этилди.

Ўтказилган семинарда антидопинг қоидабузарликларидан ҳимояланиш тартиб қоидалари, терапевтик истиснога ариза топшириш тизими, спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Спортчиларнинг саломатлигини асраш, билиб-билмай допинг қабул қилишдан ҳимоялаш, машаққатли меҳнатнинг саробга айланмаслигига қаратилган мазкур семинар юртимиз спортчиларининг халқаро майдонда юксак ғалабаларни қўлга киритишида муҳим аҳамиятга эга.

Т.Рўзиев, ЎзА