Рютте мудофаа харажатини ошириш устида иш бошлайди

НАТО Бош котиби Марк Рютте Пентагоннинг янги раҳбари Пиет Хегсет билан телефон орқали дастлабки суҳбатини ўтказганини айтиб, энди альянсга аъзо мамлакатлар мудофаа харажатини ошириш устида ишлаш истагини билдирди.
– Кучли иттифоқ учун ҳарбий тизим учун маблағни кўпайтириш, соҳада ишлаб чиқаришни кучайтириш бўйича биргаликда иш олиб борилишини кутиб қоламан, – деб ёзган мулозим ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ у Европарламент аъзолари олдида чиқиш қилиб, ҳамкорларни иттифоқ мамлакатларида мудофаа харажатини оширишга чақирган эди.