Энди маҳаллий дори воситалари рақобатбардош бўла оладими? (+видео)

185

Беморни даволашда энг аввало тўғри тиббий ташҳис муҳим бўлса, унинг соғайиб кетишида албатта сифатли дори-дармонларнинг алоҳида ўрни бор. Дори воситалари нафақат барча талабларга жавоб бериши, балки аҳоли учун мавжуд ва ҳамёнбоп бўлиши керак.

Бугун фармацевтика тармоғида рақобат ҳар қачонгиданда кучли ва ана шу рақобат муҳитида ўз хўжалигини замон талабларига мослаб билган, доимий изланишда бўлган корхоналар фаолиятини давом эттира олади. Шу билан бирга  нархларнинг бозоримизга мос келиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хуллас, дори-дармонларнинг нархлари шу пайтгача давлат назоратида эди ва бу омил маҳаллий фармсаноатни қўллаб-қувватлаб турган, аммо ривожланишига ҳисса қўшмаган. Бугун ана шу назорат олиб ташланмоқда. Эркин бозор механизмлари шароитида бу яхшими ёки ёмон албатта буни вақт кўрсатади. Лекин шуниси муҳимки эндиликда кучли рақобат майдонида самарали ишни ташкил қилган корхоналар қолади.

Гап шундаки шу йилнинг 28 январь куни соҳа ривожига қаратилган муҳим фармон қабул қилинди.  “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони билан соҳани янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатиб ўтилган муҳим ва устувор йўналишлар, вазифалар хусусида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи Ҳакимжон Содиқов билан суҳбатлашдик.

– Айтингчи ушбу фармон аввал шу йўналишда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардан нимаси билан фарқ қилади?  

– Бу фармонга бизни эҳтиёжимиз бор эди. Чунки, қонунчилигимизда жаҳоннинг янги стандартларига жорий қилишдаги талаблар даражасига чиқишимиз учун керак. Бу ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни янги босқичга олиб чиқадиган фармон ҳисобланади. Бундан ташқари бу фармонда жаҳон талабига жавоб берадиган самарали, хавфсиз, арзон бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришимиз учун тадбиркорлик субъектлари учун керак бўладиган жараённи енгиллаштириш, қулайликлар ва уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги лойиҳаларни ҳам ўз ичига олган. (давоми видеода)

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА