ЕЧЛ: «Бавария», «Реал», «Манчестер Сити», «ПСЖ» плей-оффда ўйнайди

239

Жорий йилнинг 29 январдан 30 январга ўтар кечаси ЕЧЛнинг сўнгги 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турда “Манчестер Сити” камбэк амалга ошириб, “Брюгге” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Барселона” кутилмаганда “Аталанта” билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шунингдек, “Штутгарт” ўз майдонида “ПСЖ”га 1:4 ҳисобида енгилди.

Умумий босқичнинг сўнгги турида “Брест” — “Реал” 0:3, “ПСВ” — “Ливерпуль” 3:2, “Ювентус” — “Бенфика” 0:2, “Жирона” — “Арсенал” 1:2, “Бавария” — “Слован Б” 3:1, “Интер” — “Монако” 3:0, “Динамо Загреб” — “Милан” 2:1, “Байер” — “Спарта” 2:0, “Астон Вилла” — “Селтик” 4:2, “Зальцбург” — “Атлетико” 1:4, “Боруссия Д” — “Шахтёр” 3:1, “Лилль” — “Фейеноорд” 6:1, “Спортинг” — “Болонья” 1:1, “Штурм” — “Лейпциг” 1:0, “Янг Бойз” — “Црвена Звезда” 0:1 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу натижалардан сўнг, “Ливерпуль”, “Барселона”, “Арсенал”, “Интер”, “Атлетико”, “Байер”, “Лилль” ва “Астон Вилла” клублари 1/8 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олди.

“Аталанта”, “Боруссия Д”, “Реал”, “Бавария”, “Милан”, “ПСВ”, “ПСЖ”, “Бенфика”, “Монако”, “Брест”, “Фейеноорд”, “Ювентус”, “Селтик”, “Манчестер Сити”, “Спортинг” ва “Брюгге” жамоалари эса 9-24 ўринларга жойлашган ҳолда қўшимча плей-офф босқичида иштирок этади.

24-ўриндан пастда жойлашган жамоалар учун бу йилги Европа чемпионлар лигаси ўз якунига етди.Плей-офф босқичига 31 январь куни қуръа ташланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА