ЕЧЛ: Плей-офф баҳсларидаги эҳтимолий рақиблар номи аниқ бўлди

178

Аввал хабар берганимиздек, Европа чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги 8-тур учрашувлари ўз якунига етиб, кейинги босқичга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Энди нимчорак финалга ўтиш ўйинида иштирок этадиган 16 та жамоа ўзаро рақобатлашади. Улар эртага, 31 январь куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланадиган қуръа натижасига кўра плей-оффдаги рақибларини билиб оладилар.

Мусобақанинг плей-офф тўрига қаралса, қуйидаги жамоалар ўзаро рақобатлашишини тахмин қилса бўлади.

Плей-оффда ўзаро рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар рўйхати:

“ПСЖ”/“Бенфика”, “Монако”/“Брест”;

“Милан”/ “ПСВ”, “Фейеноорд”/“Ювентус”;

“Реал”/“Бавария”, “Манчестер Сити”/“Селтик”;

“Аталанта”/“Боруссия Д”, “Спортинг”/“Брюгге”.

Нимчорак финалда 1-8-ўринни эгаллаган жамоаларга тушиш эҳтимоли мумкин бўлган клублар:

“Ливерпуль” ёки “Барселона” – “ПСЖ”/“Бенфика”, “Монако”/“Брест”;

“Арсенал” ёки “Интер” – “Милан”/“ПСВ”, “Фейеноорд”/“Ювентус”;

“Атлетико” ёки “Байер” – “Реал”/ “Бавария”, “Манчестер Сити”/“Селтик”;

“Лилль” ёки “Астон Вилла” – “Аталанта”/“Боруссия”, “Спортинг”/“Брюгге”.

Маълумот ўрнида: Плей-офф босқичи учрашувлари 11-12, 18-19 февраль кунлари ўтказилади. Ушбу босқичдан чиққан жамоалар нимчорак финалдаги рақибларини аниқлаш учун ташланадиган қуръа маросими 21 февраль куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА