Аҳмад Аш-Шараъ – Сурия Президенти

“SANA” агентлиги хабар беришича, Суриянинг муваққат ҳукумати маъмурияти раҳбари Аҳмад Аш-Шараъ расман мамлакатнинг ўтиш давридаги етакчисига айланди. Янги ҳукумат мамлакат конституцияси бекор қилиниши, шунингдек барча хавфсизлик кучлари ва қуролли тузилмалар тарқатиб юборилиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги тузилма пайдо бўлишини эълон қилди.
– Ҳозир ҳокимиятдаги бўшлиқни тўлдириш, фуқаролар тинчлигини сақлаш, давлат институтларини тузиш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун замин яратиш, юртнинг халқаро ва минтақавий мақомини тиклаш устувор вазифалар ҳисобланади, – деди янги Президент.
8 декабрь “Буюк Сурия инқилоби” ғалабаси куни сифатида нишонланадиган бўлди.
Бундан ташқари мамлакатда 61 йил ҳукмронлик қилган “Баас” партияси тарқатиб юборилади ва бошқа ном остида қайта фаолият юритиши ҳам тақиқланади.