ФОТОРЕПОРТАЖ

ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳудудларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш орқали уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда. Бу жараёнда билдирилган таклифлар юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш, муаммоларни манзилли ҳал этиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Шундай ташаббус доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Холмуратова Хўжайли туманидаги Тинчлик маҳалласида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган қонунлар, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Депутат шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва ечим талаб қилинаётган масалаларни ҳал қилиш мақсадида тумандаги 6-мактаб биносида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида аҳоли томонидан 15 га яқин мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик, транспорт ва йўл қурилиши, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, ишсизлик, уй-жой масаласи, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва қуриш каби масалаларни ташкил этди.

Мулоқот чоғида кўтарилган аксарият масалаларга қонун доирасида тавсия ва маслаҳатлар берилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди ва ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА