Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Бердақ овули фуқаролар йиғинида яшовчи ҳунарманд Миваш Тореназарова қорақалпоқ халқининг миллий ўтови – қора уйлар учун махсус безаклар тайёрлаш билан шуғулланади.

Ҳунарманд ўз уйида 10 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Шу кунгача 35 нафар  шогирд тайёрлаган. Аммо, уларнинг ҳаммаси билан биргаликда буюртмаларни бажариш учун уйда имконият йўқ.

Фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча иморат зарур. Ҳунарманднинг истаклари амалга ошса, “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб, ўз ҳунарини кўплаб ёшларга ўргатиб, янги иш ўринларини яратиш ниятида.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Руслан Джумамуратов  сайловчилар билан учрашувлар доирасида Миваш Тореназарова хонадонида бўлиб, иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳунарманднинг мурожаати депутат томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, Чимбой тумани ҳокимлигига таклиф киритилди ва ижроси назоратга олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири