Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш йўлида

178

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинди.

Ушбу агрегаторлар томонидан жорий йилда ушбу майдонларда биринчи экинда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади. Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 минг 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғим) маҳсулотлари экилади.

Мисол учун, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Нухай маҳалладаги 24-контурда 35 нафар ёшга 40 сотихдан ажратилган 14 гектар ер майдонада Агрегатор “Диёржон Давронжон сервис” оилавий корхонаси бошчилигида биринчи экинга баҳорги сабзи маҳсулоти экилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кооператив аъзоси ўртача 55 миллион сўмдан даромад олиши режа қилинмоқда.

Шунингдек, Президентимиз раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Супер лойиҳа” доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжирини яратиш ва республика ҳудудида қўшимча 7 та шунга ўхшаган намунавий лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Бунинг ижроси сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Тазғара маҳалласида ёшларга ижарага берилган 20 гектар ер майдонида биринчи экинга помидор, кейин кўкат етиштириш таклифи берилган бўлиб, айни пайтда ушбу лойиҳани дастлабки харажатлар учун банк томонидан молиялаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Банк томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш йўлидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида