От спорти: чавандозимиз Индонезияда бронза медалига сазовор бўлди

180

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CIS1-CIJA-A таснифидаги халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этиб, совринли ўринлардан бирини қўлга киритди.

110 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Иззатулло Абдуғаффоров бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи ва иккинчи ўринларни индонезиялик чавандозлар қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА